<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Бу бир кам дунёни
 Билган яхшидир.
 Дунёда касбу кор
 Қилган яхшидир.
 Одам ғаниматдир
 Умр ўткинчи
 Худони севганлар
 Инсон нақшидир.
 Инсонлар ичида
 Исо яхшидир!

[V2]
 Тирикчилик деймиз
 Тинчлик билмаймиз.
 Энг зарур нарсани
 Билиб қилмаймиз
 Нега билмадиму
 Билганим шудир:
 &quot;Худони севганлар
 Инсон нақшидир&quot;
 Инсонлар ичида
 Исо яхшидир!

[V3]
 Умр қизғалдоққа
 Ўхшайди жуда,
 Тегинсанг тўкилар
 Ҳуда-бехуда.
 Бевақт тўкилмаслик
 Мақсад ҳам шуда:
 Худони севганлар
 Инсон нақшидир.
 Инсонлар ичида
 Исо яхшидир!

[V4]
 Худони истасанг
 Раббимга боққин.
 Одамларни севиб
 Раббимга ёққин.
 Ёниб тур, ёқгувчи
 Бўлгин бир чақин.
 Худони севганлар
 Инсон нақшидир.
 Инсонлар ичида
 Исо яхшидир!

[V5]
 Инъомин қабул қил
 Худони севсанг,
 Озодсан, ғолибсан
 Исони севсанг.
 Қиёматда бўлмас
 Асло ҳолинг танг
 Худони севганлар
 Инсон нақшидир
 Инсонлар ичида
 Исо яхшидир!</lyrics>
<title>Исо яхшидир</title>
<author>Равшан Хизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
</song>